"ПСЖ"нинг учинчи дарвозабони Арнау Тенас француз клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақида журналист Экрем Қўнғир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, парижликларнинг испаниялик дарвозабонига Франциянинг "Ренн", шунингдек, Испаниянинг "Севиля" ва "Жирона" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Бу мавсумда Арнау Тенас ҳали "ПСЖ" либосида майдонга тушмади, аммо дарвозабон 23 ёшгача бўлган Испания терма жамоаси сафида Олимпия ўйинларида бешта ўйин ўтказди ва олтин медални қўлга киритди. Дарвозабоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 43005 | Инструменты