Huawei
Сўнгги сониялар синдроми…

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган учрашувда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Биз учун жуда муҳим ўйин эди. Гуруҳда 1-ўринни қўлга киритган жамоа ҳисоб-китобсиз кейинги босқичга йўл олишини инобатга олганда, Саудия Арабистони ана шу ўрин учун курашда бизнинг бош рақибимиз эди. 

Ўзбекистон 1-турда Фаластиндан учралган мағлубиятдан кейин мураббийлар штабида ўзгаришларни амалга ошириб, кетма кет иккита ўйинда ғалаба қозонган ва 1-ўринда бораётганди. Агар кеча ғалаб қозонганимизда энг асосий таъқибчимиздан 4 очкога илгарилаб кетиб, қолган ўйинларни хотиржамлик билан ўтказишимиз мумкин эди. Аммо биз мағлуб бўлдик. Ҳатто дуранг натижа ҳам биз учун ижобий баҳоланиши мумкин бўлган пайтда, ҳисобда олдинда бора туриб мағлубиятга учрадик.  Таниш ҳолат, шундай эмасми?

Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов дастлаб бу ўйин телевидение орқали трансляция қилинишига қарши чиқди. Рақиб бизнинг тактикаларимизни билиб олмаслиги учун. Кўпчилик ўшанда ўйладики, терма жамоамиз мураббийлари энг асосий рақибимиз бўлган Саудия Арабистонига қарши ранг-баранг тактик схемалар, “А” ва “В” режалар тузиб қўйган бўлсак керак деб. Аммо кейинчалик мухлислар босими остида ўйин ТВ орқали жонли трансляция қилинди. Кеча бўлиб ўтган ўйин кўрсатиб беришича, бизда ҳеч қандай ранг-баранг тактика йўқ экан. Ҳаммаси ўша-ўша. “Уррааа” дея бақирганча “жанг”га кириш, рақибнинг кучига тўғри баҳо бермаган ҳолда очиқчасига курашиш, ҳуда-беҳудага кўп югуриш ва якунда жисмонан толиқиш туфайли имкониятни бой бериб қўйиш. “ССС” ҳали ҳам Ўзбекистоннинг оғриқли нуқтаси бўлиб турибди. Яъни “Сўнгги сониялар синдроми”.  Нима учун шундай?

Биз Яман, Сингапурларни савиядаги устунлик эвазига осонлик билан мағлуб этдик. Терма жамоамиз футболчилари индивидуал жиҳатдан рақибдан устун бўлганликлари сабабли ўша ўйинларда ортиқча қийинчиликка дуч келмадик. Савия жиҳатдан бир-бирига тенг икки жамоа тўқнаш келганда, мураббийлар асосий планга чиқишади.

Кеча  Вадим Абрамов франциялик ҳамкасби Эрве Ренарга тактик жиҳатдан мағлуб бўлди. Саудия Арабистони ўйинни хотиржамлик билан бошлади. Ортиқча куч сарфламасликка ҳаракат қилиб, тежамкорлик билан ўйин ўтказди. Тўпни  ўзида ушлаб, бизнинг футболчиларни кўп югуришга мажбур қилди. Биз эса ҳар бир тўпга ташланавердик. Рақибга унинг майдонида прессинг қўллашга ҳаракат қилдик. Индивидуал жиҳатдан кучли бўлган футболчилар бундай ҳолатлардан жуда усталик билан фойдаланишади. Саудия Арабистони бош мураббийи Ўзбекистон мана шундай ўйнашини билган ва шунга мос равишда ўйинга кўрсатма берган. Чунки Абрамов қўлостидаги терма жамоа бошқача ўйнай олмайди. Мазкур мутахассис ҳамиша ҳужумга бор эътиборини қаратади. Футболчиларни доим олға бошлайди.

Эктор Купер  Ўзбекистон миллий терма жамоасига келганда бежизга дастлабки ишни ҳимояни қуришдан бошламаганди. У катта натижаларга эришиш учун ҳимояни тартибга келтириш кераклигини яхши биларди. Замонавий футболда кучли терма жамоалар зарур пайтда ҳимоявий ва зерикарли футбол намойиш қилишдан уялишмаяпти. Асосий мақсад - натижа. Ўйин унутилади, лекин натижа тарихда қолади.

Кеча миллий терма жамоамиз 2:1 ҳисобида олдинда бораётганда ҳам бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтди. Савол туғилади: нима учун? Бизга йирик ғалаба керакмиди? 2:1 ҳам қониқтирарди-ку? 2:1 га ҳам уч очко бериларди-ку?

Аммо Абрамов 2:1 га тўймади. Кўпроқ гол уриб, стадионга келган мухлисларни кўпроқ хурсанд қилишни истади. Мухлислар учун ўйнаш яхши, албатта. Ёрқин ва ҳужумкор ўйин ҳар доим мухлислар томонидан олқишланади. Аммо ҳақиқий кучли мутахассис бундай вазиятларда олқиш-у мақтовларга алданиб қолмайди. У совуққонлик билан иш кўради. Қатъий режа асосида ўйинни бошқаради.

Саудия Арабистонига қарши ўйинга туширилган таркиб, Одил Аҳмедовнинг ҳимояда ўйнаши-ю, захирдан футболчи туширишдаги хатолар алоҳида мавзу. Биринчидан, ҳар қандай мураббий ўзи хоҳлаган футболчини ўзи хоҳлаган позицияда ўйнатади. Бу учун ўзи жавобгар. Қарорлари тўғри ёки нотўғри чиқишини вақт кўрсатади. Бу вазиятда турлича фикр билдириш, мураббийга истаганча ақл ўргатиш мумкин. Таркибда Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев каби соф марказий ҳимоячилар турганда таянч ярим ҳимоясида фойдалироқ бўлган Одил Аҳмедовни ҳимояда ўйнатиш анча қалтис қарор. Авантюра. Қирғизистонга қарши терма жамоалар билан бу авантюра ўхшашиш мумкин, аммо Саудия Арабистони каби кучли терма жамоалар билан бундай ўйнаш яхшилик билан тугамаслиги аниқ эди. Мана шу ҳолат рўй берди.

Вадим Абрамов ўйиндан кейинги матбут анжуманида рақибнинг голларида мантиқ йўқ эди деб фикр билдирди. Менимча, аксинча. Рақиб мураббийи бизнинг ҳолатимизни жуда яхши билган. Абрамовни ҳар томонлама ўрганиб чиққан. Футболчиларимиз кўп куч сарфлаши натижасида сўнгги дақиқаларда толиқиб қолишини кутган.

Эътибор берсангиз, Саудия Арабистони 80-дақиқадан кейин ҳужумларга зўр берди. Унгча эса иккинчи рақам остида ҳаракат қилаётганди. Яъни ташаббусни рақибга топшириб, қарши ҳужумларда бизни синовдан ўтказаётганди. Сўнгги дақиқаларга келиб эса босимни кучайтирди. Биз бу босимга дош бера олмадик. Тўғри, Саудиянинг иккинчи голина рикошет ёрдам бериб юборди дейиш мумкин. Лекин учинчи гол яққол маҳорат эвазига киритилди. Ўша вазиятда Аҳмедов томонидан узатилган тўпга Отабек Шукуров ета олмади, натижада тўпни эгаллаб олган рақибларимиз ҳужумни чиройли якунлаб қўйишди.

Кучли рақибларга қарши ўйинларда битта хато ҳам қимматга тушади. Мураббийнинг вазифаси ана шундай хатоларни таҳлил қилиб, улардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги ўйинларда уларни такрорламаслик. Аммо қайсарлик билан битта хатони қайта-қайта такрорлайвериш, фақат иштиёқ ва эҳтиросга асосланиб ғалаба қозонишга интилиш ҳамиша ҳам ўзини оқлайвермайди. Авантюрага асосланган футбол билан Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлмайди.

Муҳаммаджон Алиев

Комментарии: 42
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • Behruz
    Behruz 2 недели назад

    Nesterovni qaytarila

  • Behruz
    Behruz 2 недели назад

    Nesterovni qaytarila

  • bahadir
    bahadir 3 недели назад

    evropadan murabbiy kelsaxam ishlashka bermaydi amaldorlar kechagi uyinda taktik xatolar evaziga yutqazdik foul kerak joyda ishlatmadik kerakmas joyda ishlatdik lekin uyinda ancha usish bor

  • Qobilov azimjon
    Qobilov azimjon 3 недели назад

    Siz murabiy bosez bolarkan serozni siz futbol chunadigan insonakansiz

  • Oğabek
    Oğabek 3 недели назад

    Haa wunaqa gapla aziz futbol iwqibozlari

  • Oğabek
    Oğabek 3 недели назад

    Himoyachilarchi Ashurmatov ham shu oxir oqibat yana Jch ga ciqolmaykanmizada.Achinarli axvol Iltimo janob Uzb FFF prezdinti Ermatov qishloqdan olib ketishni yulga quying kimnidur imkoniyati bulmaydi hammayoq mullajiring bulsa siz qayoqqa qarayabsiz VAR par demay bu uyinga oldin futbol uzagini yashkil qisayiz zur ish bulardi

  • Oğabek
    Oğabek 3 недели назад

    Suyunovni imkoniyatim bulganda waxsan yuziga aytardim shu gapni.Chunki Suyunovni vazni juda xam oğir reaksiya vawwe nol Quvvatov bulsa buyi past luboy bir qishloqda havaskor fudbalisni obarsa 20m 25 m dan gol ura oldi

  • Oğabek
    Oğabek 3 недели назад

    Darvozabin Suyunov xudo xaqqi bir tenga qimmat boyvaccani ugli puli kup

  • Oğabek
    Oğabek 3 недели назад

    Chunki uzb futbolida boyvaccalani uğillari uynashadi qishloqlada terib ketsin kelib keyin jaxon chempionatiga chiqamiz

  • Oğabek
    Oğabek 3 недели назад

    Tuppa tugri uzb futbolida qachon poraxurlik yuq bulsa uwanda natijaga eriwamiz

  • Asadbek
    Asadbek 3 недели назад

    To‘ppa to‘g‘ri futbolchilarimiz jismoniy imkoniyati yetmadi. Janob Doktor APLni bizni futbolimizga umuman tenglashtirib bo‘lmaydi.

  • Бека
    Бека 3 недели назад

    Terma jamoaga Qishloqdan terish kerak Fudbolchilarni Yugurip yurgan Boini bollarini olavermasdan

  • behruz
    behruz 3 недели назад

    Nimaga biz yutolmimiz shu saudyani yutish mumkin ediku

  • behruz
    behruz 3 недели назад

    E qoyilare shuncha muhlissi oldida sharmanda boldila mazza qilib ustimizdan kulib ketishdi qoyilarey

  • Andijon
    Andijon 3 недели назад

    SARDOR RASHIDOV QANI BLAAT NMA UNI PULI YETMADI TERMA JAMOAGA QOSHILGANI KUPERNI NMAGA XAYDASHDI BULAR BLAAAT ?

  • Toxir
    Toxir 3 недели назад

    Торги айтасиз чарчатиб олиб кейин хужум килди буни режа дейди а бизда режа йок мантикий ойлаб караганда нега 2 та гол урганда химойада туриб ракибни хатосидан фойдаланмади бу нарсага тушунмадим тогриси енди умид йок ойндан.

  • Рома
    Рома 3 недели назад

    Хоккейдиям дабдаласи чиқиб ётибди. Бокс кўринглар.

  • Рома
    Рома 3 недели назад

    Бизни терма жамоа 1 таймли жамоа, хафа бўлмайлару боримиз шу. Кеса-келмаса 15 тепишлар, 2 бўлимда пўкиллаб қолиш, охирида чарчаб хеч нарса қила олмаслик ва футболчиларни кўзида ўт чақнамаслигига ўрганиб қолдик. Гап мураббийда эмас. чўпон ўзгаргани билан қўйлар ўша-ўша. Эхххх.... эстикина шунча асаблар..... "... туппа-тузук ютиб туровдинг, коптокни бизга бермайсанми, ёриб ташламаймизми, ғалаба сенда қолмайдими..." Э.Каримов. (Охирати обод бўлсин! )

  • Muhammadziyo.
    Muhammadziyo. 3 недели назад

    Lekin hujumni ham eplay olishmadi

  • Uzb
    Uzb 3 недели назад

    Kuperni qaytering

  • Muhammadziyo.
    Muhammadziyo. 3 недели назад

    Eng yaxshi ximoya xujum

  • Xasanov Javlonbek
    Xasanov Javlonbek 3 недели назад

    Sardor rashidov nega chaqirilmayabdi sabab nima iltimos aytinglar qanchalik kuchli va mahoratli futbolchi ahir oldingi bahsda korganlar bolsa bilishadi oyinni qanday ozi hal qilganini

  • Тогаев Тулкин
    Тогаев Тулкин 3 недели назад

    Бизани футболда порахурлик таниш билишчилик качон юколса кийин футболимиз ривожланади хамма уйинчиларимиз кайсидир бойвоччани арзандаси

  • diyorbekboranov@gmail.com
    diyorbekboranov@gmail.com 3 недели назад

    Òynashni bilmasaw òynab nima qiladi ayrim futbolchilar bor madalan yaxshi òyinchilar eldor shomurodov odil axmedov bòldi

  • Доктор
    Доктор 3 недели назад

    Шу гапинга йозган маколанга бекорлани 25тасини йепсан. Шунчалик тактикани зор шунсен макола йозмасдан тренерлик кил Алиев. Ойин зор болди энг керакглиги томоша киладиган ойин болди. Арабла 100% омад эвазига галаба козониб кетти. Уйинда рангбарангли йок дийсан. Футболга шунмас экансан . Ливерпул мурабийи Клопп левирпулга келганда хужумкор ойин корсатган лекин химояда жуда коп голлар утказган. Кейинги йили аста секинлик билан мана хозир шу даражага йетиб келди. Лекин ойин услуби узгармаган. Левурпулда уйинчилар юкори пресингда уйнашади. Узб билан Леверпул тактикаси бирхил. Бу ойинда Абрамовмас дарвазабон Суюнов билан Ашурматов ютказди. Кимга керак зерикарли 90 минутли ойин . Футбол мухлислар учун томошабоб уйин болиш керак . Бизда Хеч ким италия чемпионатига кормайди чунки улар уйин услуби зерикарли. Премерлигада дунйода 1 - оринда туради мухлис бойича. Чунки улар мухлислар учун хужумкор ойин. Бировни критикават килишдан аввал узинг тактика диган нарсани тушуниб ол. Челси Ламперд билан хужумкор ойин корсатяпти . дастлаб факат маглуб болиб келаятганиди мана хозир турнир жадвалида 2 3 погонада кетяпти. Сабаби унга босим болмади жамоа маглуб болгандаям жамоа мухлислари карсаклар билан кузатиб койишди. Чунки жамоада яна хужумкор ойин услуби кайтган эди. Сари челси билан европа лигаси ва чемпионатда 3 уринни колга киритган болсаям . клуб уни лавозимидан бошатиб юборди сабаби челси мухлисларига бундай зерикарли футбол керак эмас эди. Бизга хам вакт керак яхши дарвазабон ва яхши химоячи топишимиз учунам вакт керак.

    • Ishqiboz
      Ishqiboz 3 недели назад

      Liverpool deysan liverpool darajaziga yetkunimizcha jahon chempianati otip ketgan bo'ladi shuni bilasanmi. sen aytkan Klop shogirtlari har hafta maydonga tushadi a bizikilar oyda 1 Yoki 2 Marta tushadi ular u taktikani ozlashtirip ogunicha boya aytkanimde Qatar 2022 tugap bolgan boladi . O'zi nimaga qiziqtim shu futbolga ayniqsa terma jamoamizni oyinini yuragimdi hovuchlap o'tiraman hozir o'tkazip yuborishadi ,ana o'tkazip yuborishadi , mana .....goooll Ishonch yoq futbolchilarimizga umuman ishonch yoq lekin nima qileylik baribir koraveramiz koraveramiz , intizor bolip kutish bilan birga yuragimizda bir xadik bilan kutamiz doiiiiiim shunday.

    • ???
      ??? 3 недели назад

      Shuncha vaqt shuncha trenir yetmadimi topishga ximoyachi tuğilsa buladi endi qishloqladan qidirish kerak kimnidir sharoiti tugri kemedi futbolga boriwga pul suraydi kirish uchunxam

  • Aziz
    Aziz 3 недели назад

    Ким нима деса десин, лекин менга уйин жуда ёкди. Маглубият аламли, лекин болларни шижоатини куриб мазза килдим. 30 ёшга кириб биринчи марта жамоамиз юткизганда боллардан газабланмадим. Машарипов оддий хатоларга куп йул куйди кеча, шуни тугрилаш керак. Колгани супер. Чикмаса чикмасин уша жахон чемпионатига. Лекин кучли, чиройли, жозибадор уйин курсатишса булди мен учун. Ливерпульни уйин услубида уйин булди кеча. Ван дейкдака химоячи топсак булди. Канотларда Алижонов ва Сайфиевдек химоячиларимиз бор, хужумчиларимиз хам куз тегмасин бор. Ярим химоянику айтмасаям булади. Еб куяй дедию кеча боллар арабларни. Ракиб мураббийхам шахсан Вадим Абрамовга буни айтибдику, " йигитларинг шунчаки дахшат" деб. Хаммаси зур, хуллас. Рахмат йигитларга ва мураббийга. Яна шунака уйинларни кутиб коламан.

  • Shahboz
    Shahboz 3 недели назад

    Xakkey koʼrish kerak Xakkey

  • King
    King 3 недели назад

    Buni tan oliw kerek.xec qanaqa mazmunli uyin kurmadik .faqat oldinga tep tamom

  • King
    King 3 недели назад

    Kecagi uyinda biz kucsz edik

  • Boburbek
    Boburbek 3 недели назад

    Harakatiga yarasha natija boldi

  • Shak PeerS
    Shak PeerS 3 недели назад

    Hurmatli muallif, Abramov 2:1 ga to'ymadi dib yozipsiz. Buni murabbiyga nisbatan hurmatsizlik deb bilaman. Agar 2:1 paytida himoyaga yotvoganimizda bunaqa himoyachila bilan iktamas, to'rrta go'l yiyishimizayam mumkinidi. Shunda hamma, nega kamandamiza hujumga bormastan himoyaga yotvoldi digan bo'lardi. Hammaga birdek yoqish qiyin. Lekin keyingi o'yinlada Abramov o'z uslubi to'g'riligini hammaga isbotlidi digan umiddaman. Zero hozirgi paytda Abramovdan yaxshirog'i yo'q O'zbekistonda trenerliga. Ba'zi futbolchilada vatanga muhabbat tuyg'usi yetarlichamasligigayam urg'u bergan bo'lardim. Chunki vatan sha'ni uchun maydonga tushilganda, oxirgi soniyaga bor kuchidan ortig'rog'ini berib harakat qilish kerak.

    • ???
      ??? 3 недели назад

      Kuchsiz kamandani yutgandan foyda yuq kuchlini yutish kerak

  • Muzaffar
    Muzaffar 3 недели назад

    Umuman olganda terma jamoa yaxshi o'yin ko'rsatdi. Lekin kamchiliklar yaqqol sezilib qoldi. HIMOYAdagi kamchiliklarni bartaraf etish zarur. Aks holda Jahon chempionatini 2050-2060-yillarga surib turamizov. Raqib jamoa hujumga o'tganda to'p bn kelayotgan futbolchiga 1 emas 2 eman 3 ta himoyachi borib olib nima bor ekan a. Ho'p uchta himoyachi bordi birortasi ololmadiku topni. (3-golni aytaman). Himoyani kuchaytirsa va jismoniy holatni ozgina yaxshilasa kuchni to'g'ri sarflasa bu terma jamoa hali osiyo u yog'da tursin yevropa kuboklarini birma-bir yutib tashlaydi. Insholloh

  • Shaaakh
    Shaaakh 3 недели назад

    Bizning Jamoamiz O'z Uslubida! Ortiqcha Fikr - Ortiqchalik qiladi!

  • Feruzbek
    Feruzbek 3 недели назад

    Evropadan murabbiy kerak bolmasa foydasi yoq ozimizdan saviyasi pas terma jamoalarni yutub ozimizni quvotrip yuraveramiz

  • Muhriddin
    Muhriddin 3 недели назад

    Xa oyinchilarimiz zor yaxshi oynashdi meni etirozim yoq lekin menimcha har doim shunday bolib kelgan yutqazganmiz togrisi men muhim oyinlarni korgani ham qorqb qolganman yoshim 20 da 12 yildan buyon faqat maglubiyat muhum oynlarda maglubiyatlar bizni kamchiligmiz birinchi bolimdan bor kuchi bilan oynaymiz 2 chi bolim 70 daqiqalaridan keyin esa charchaymiz nima bizni jamoa barselonamidi dastlabki daqiqalardab psga qarshi oyinda kambeck qilish uchun harakat qilgandek harakat qiladigan nima keragi bor edi dastlabki daqiqalrdan bor kuchlarni berib oynashni 60 daqiqalargacha ozlarini raqibdan qorqayotgandek korsatib 60 daqiqalrdan keyin sherdek oynash kerak emasmi ayyorlik qilish kerak edi lekin arablar shunday qilishdi har doim kuchli raqiblar bizga qarshi 60 daqiqalarga qadar ozlarini qorqadigandek korsatishadi ammo unday bolmaydi aslida 60 daqiqalardan keyin ozlarini oyinlarni korsatishadi shoshqaloqlik yaxshi emas yigitlar

    • Deadpool
      Deadpool 3 недели назад

      Guardiolani olib kelish kerak!!!


Вверх