Huawei 2
Гуанчжоуда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди

Хитойга ташриф давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этди. 

"Бугун Гуанчжоуда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форумини очиб берганимиздан мамнунмиз. Икки мамлакат етакчи компанияларининг 300 дан ортиқ вакиллари ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш, янги қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш учун ушбу муҳим имкониятдан унумли фойдаланди. Бундан ташқари, тадбир давомида бир қатор келишув ва меморандумлар имзоланди", - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг телеграм-каналида.

Эслатиб ўтамиз, Гуандун провинцияси Хитойнинг энг йирик экспортчи ва импортчиси ҳисобланади. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитойга ташрифи доирасида Гуандун провинцияси губернатори Ван Вейчжун билан учрашди. Музокаралар чоғида ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga