Расул Кушербаев: Автомобилга эгалик қилишга янги йиғим? Эртага болларимга эгалик қилганим учун ҳам солиқ тўлашим керак бўладими?
UZREPORT TV телеканалидаги «Минбар» кўрсатувида Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев саволларга жавоб бериб ўтди.
“Автомобилга эгалик қилишга жорий қилинадиган солиқларга мен қаршиман. Автомобиль бу шахсий мулк. Шахсий мулкни сотиб олгандан кейин яна унга солиқ тўлаш нотўғри. Эртага болларимга эгалик қилганим учун ҳам солиқ тўлашим керак бўладими?
Ўзи бу жорий қилинаётган солиқ арзиман пулдан иборат. Мана шундай йиғимлар билан одамларнинг норозилигини қўзғаш шарт эмасди. Машина сотиб олинаётганда йўл фондига пул тўланади. Бу йиғимни ўшани ичига қўшиб юборса ҳам бўларди.
Яна қайтараман, менга ёқмади бу янги йиғимлар. Бу партиямизнинг эмас, шахсан ўзимнинг қарашим. Ўзимнинг фикрим”.
Alpha version: 0.9.1.19 build 62410 | Инструменты
Iltimos silardan, arzimas yig'imlarni bas qilinglar, o'zi shundog' ham halq ko'p qiynalyapti, bunday yig'imlar hammani ham jahlini chiqaryapti.