Huawei 1
Владимир Норов: Президент айтдилар – биз Афғонистондан фойда кўрмоқчи эмасмиз

Аввалроқ, “Ўзбекистоннинг янги қиёфаси” китоби тақдимоти Давлатимиз раҳбарининг АҚШга илк расмий ташрифи олдидан ўтказилгани ҳақида хабар бериб, ушбу асар юзасидан халқаро экспертлар иштирокида муҳокамалар Тошкентда бўлиб ўтганини маълум қилгандик. Асар Жон Ҳопкинс Университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр бошчилигидаги экспертлар гуруҳи томонидан чоп этилган.

Тадбир давомида АҚШлик экспертлар Фредерик Старр ва Сванте Корнелл Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни ўзгартиришга бел боғлагани минтақадаги вазиятни ўзгартириб юборганини қайд этишди. Шу билан бирга, халқаро экспертлар Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати вакиллари учрашуви ўз навбатида ҳеч қандай натижа бермаслиги эҳтимоли борлигини ҳам айтишди.

Дискуссияларга бой бўлган суҳбат давомида ШҲТнинг Бош котиби Владимир Норов эса Афғонистондаги вазиятни ўзгартириш натижасида давлатимиз раҳбари қўшни мамлакатдан фойда кўришни кўзламаётганини айтди.

ШҲТнинг Бош котиби, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов: Ўзбекистон ташаббуси билан Тошкентда 1999 йил Раббоний ва Толибон вакилларининг биринчи учрашуви ўтказилган. Ўшанда Тошкент декларацияси қабул қилинганди. Бу ягона ҳужжатки, қаерда Толибон вакиллари ўз қўлини қўйган. Ҳал қилинмайдиган муаммолар йўқ. 27 йилдан бери биз афғон халқига ёрдам бериб келяпмиз. Ўша энг оғир пайтда, Толибонлар Хайратонга келиб турган вақтда ҳам биз афғон халқига газ бепул берган вақтларимиз ҳам бор. ШҲТ саммити пайтида Циндаода Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация билан Президентимиз суҳбат олиб бордилар. Асосий бир фикрни Президентимиз айтдилар, – “Биз Афғонистондан фойда кўрмоқчи эмасмиз”.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 11008 | Инструменты