Huawei 1
Зуфар Нарзуллаев "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ раиси этиб тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Зуфар Нарзуллаев "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зуфар Нарзуллаев 1996 йилдан Ўзбекистон темир йўл соҳасидаги таркибий бўлинмаларида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2009 – 2016 йилларда темирйўл тизимида капитал қурилиш дирекциясига раҳбарлик қилган ва электрлаштирилган “Ангрен – Поп” темир йўли қурилишида фаоллик кўрсатган. 2016 – 2017 йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017 йилдан буён “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 2014 йилда Фидокорона меҳнатлари учун ордени билан мукофотланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ҳикматилла Раҳметов "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раисининг Биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50911 | Инструменты