«Ҳудудгазтаъминот» раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Мақсудов Даврон Санжарходжаевич «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. АЖ сайтидаги маълумотга кўра,  мазкур ўринбосар лавозими вакант бўлган. 

Д.Мақсудов бунга қадар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Аввалроқ, Маҳмуджон Ёқубов «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Бошқарув раисининг газ сотиш ва инновацияларни жорий этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Маълумот учун, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти 2019 йил 9 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4388-сонли "Иқтисодиёт ва аҳолини энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни таъминлаш, нефть-газ соҳасини молиявий соғломлаштириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан ташкил этилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42919 | Инструменты