Ижтимоий тармоқларда “Ғишткўприк” чегара божхона постида кузатилаётган тирбандликлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Божхона қўмитаси ҳолатга изоҳ берди.
Айни кунларда “Ғишткўприк” чегара божхона постида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, “Навоий” постида ҳам замонавий божхона пости қад ростлаяпти, шу сабабли пост ёпиқ. Асосий оқим ушбу постга йўналмоқда. Кўпроқ “Яллама”дан ўтишни тавсия қилинмоқда.
“Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали бир кунда 30 мингдан 35 мингача фуқаро ва 1000 дан ошиқ транспорт воситаси ҳаракатланади.
Фуқаролар ва транспорт оқими йилдан йилга кўпаймоқда, шу учун пост бутунлай замонавий қиёфа касб этади.
Пост келгуси йилнинг март ойида фойдаланишга топширилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 20515 | Инструменты