11 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Оғир атлетика: Акбар Жўраев жаҳон кубоги ғолиби бўлди  

Таиланднинг Пхукет шаҳрида шиддатли баҳсларга бой тарзда давом этаётган жаҳон кубогининг ўнинчи кунги мусобақаларида мамлакатимиз оғир атлетикачилари 4 та медалга сазовор бўлди.

Ичимлик суви таъминоти: 2021-2022 йилларга мўлжалланган 30 та лойиҳа маблағ ажратилсада, якунланмагани аниқланди

Ўзбекистондаги ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини ривожлантиришнинг бош схемаси бугунги кунгача ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, стандарт талабларга кўра, ичимлик сувининг сифати 47 турдаги кўрсаткичлар билан аниқланиши назарда тутилган бўлсада, аксарият ичимлик суви таъминоти ташкилотлари лабораторияларга эга эмас.

ДХХ: Андижонда қиймати 42 млрд сўмлик лойиҳани олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкентдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Андижонда яроқсиз ҳолатга келиб қолган 20 та мактаб ва боғча биноси бузилади

Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги яроқсиз ҳолатда бўш турган давлат объектлари бузилади. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг шу ҳақдаги тегишли қарори Адлия вазирлигининг ягона электрон тизимида эълон қилинди.

Ўзбекистон журналистлари ва давлат ташкилотлари матбуот котиблари Ал Жазеэра Медиа Институтеъда малака оширади

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси Ашраф Хўжаев Ал Жазеэра Медиа Институте директори Иймон Ал-Амири билан музокаралар ўтказди.

Суриядаги террорчилар сафига қўшилган яна бир ўзбекистонлик қидирувга берилди

У 2020 йилдан бошлаб «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими аъзоси сифатида рўйхатга олинган ва унга нисбатан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан расмий қидирув эълон қилинган.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга хизмат кўрсатишда хусусий сектор билан ҳамкорлик қилинади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Реестридаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга уйда ижтимоий-маиший хизматларни кўрсатиш учун хусусий сектор иштирокчилари ҳамкорликка чақирилмоқда.

Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва тарихига оид нодир китоблар Оксфорд Ислом тадқиқотлар марказига топширилди

Оксфорд Ислом тадқиқотлар марказига 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у илмий исломшунослик соҳасидаги дунёдаги энг нуфузли илмий марказлардан бири саналади.

Термизда янги жоме масжиди ишга тушди

Термиз шаҳридаги Намуна маҳалласи ҳудудидаги Султон Саодат мажмуаси ёнида бунёд этилган 2 минг 400 ўринли муҳташам жоме масжиди фойдаланишга топширилиб, илк ҳайит намози ўқилди.

“Яшил макон”: баҳорги мавсумда бутун республикада 127 миллион тупдан ортиқ дарахт экилди

Маълумот учун, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шу пайтга қадар 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди. Бу йигил баҳор мавсумида эса 125 миллион туп кўчат экилиши мўлжалланган эди.

Солиқ қўмитасига январ-март ойларида 13 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган

Солиқ қўмитаси марказий аппаратида 2024 йил январ-март ойларида электрон ҳужжат айланиш тизими орқали рўйхатга олинган мурожаатлар сони 13 721 тани ташкил этди.

2 ойда Ўзбекистонга 5 058 та юк автомобиллари импорт қилинган

Юк автомобиллари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 39 тага камайган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 60221 | Инструменты