Huawei 1
21 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган муҳим воқеалар дайжести

Президентга инвестиция соҳасидаги натижалар бўйича ахборот берилди

Мутасаддиларга ҳар бир лойиҳа бўйича манзилли ишлаб, барча вазирлик, ҳокимлик ва тармоқ раҳбарларини жалб қилиб, тегишли масалаларни ўз вақтида ҳал этиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига содда ва қулай жавоб берадиган онлайн платформа ишга туширилади

Сунъий интеллект асосида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган саволларига мобил телефон орқали содда ва қулай шаклда жавоб олиш имкониятини берадиган онлайн платформа ишга туширилади.

Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Бухоро вилоятида комплекс инспекторлик текшируви натижалари юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказди.

Божхона қўмитаси божсиз олиб кириш нормалари камайтирилишига изоҳ берди

Қўмита Ўзбекистонда божсиз нормалар миқдори хорижий давлатларга нисбатан юқори белгиланганини, фуқароларнинг бу нормалардан тижорат мақсадида фойдаланиш ҳажми ошганини қайд этди.

Тошкентдаги боғларда гиёҳвандликка қарши кинология пунктлари очилади

Тошкент шаҳрида 1 октябрдан бир йил муддатга синов тариқасида Ботаника боғи ва 11 та истироҳат боғида кинология пунктлари очилади.

Осиё чемпиони бўлган футболчилар ва мураббийси унвон ва медаллар билан мукофотланади

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон У-17 терма жамоасини унвон ва медаллар билан тақдирлади.

Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Сўнгги пайтларда Туркияда яшаш (икамет изни) ва меҳнат қилиш рухсатномаларини (çалı изни) расмийлаштириш, мамлакатга кириш тақиқини бекор қилиш ҳамда жарималарни тўлаш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кескин ортмоқда. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси мазкур масалада огоҳлантириш билан чиқди.

Тошкентда судья маст ҳолатда автомобиль олиб қочгани айтилмоқда

Судьялар олий кенгаши судьянинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганини билдирди.

Тошкент давлат педагогика университети трансформация қилиниб, Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Касбий таълимни ривожлантириш жамғармасининг фаолияти тартибга солинди

Низом Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғарма фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини тақсимлаш, ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини белгилайди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42401 | Инструменты