Huawei 1
Ангор ҳокимининг “аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан Captiva-5 олгани ҳақида хабарга изоҳ берилди

Сурхондарёда ҳоким “аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан Captiva-5 олгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатовнинг маълум қилишича, автомобил хариди учун сарфланган маблағ туман захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.

Ангор тумани ҳокимлигига кўра, ҳокимликнинг 2024 йил 12 февралдаги қарорига асосан захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 340 миллион сўмга Captiva-5 русумли автомашина харид қилинган. Туман захира жамғармаси маблағлари бюджет кодексининг 73-моддаси 7-хатбоши талабларига мувофиқ сарфланган.  Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори талаблари асосида харид қилинган.

Таъкидланишича, ҳокимлик харидни давлат харидлари электрон тизимининг шартнома тузиш платформаси орқали амалга оширган. 

Ҳокимлик томонидан давлат харидлари электрон тизими (xarid.uzex.uz)нинг шартнома тузиш платформасидан № 241100412590925 лот рақами орқали автомашина харид қилинган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 62-сонли буйруғи 3-иловасида бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар ва бошқа мақсадли жамғармалар бюджетидан маблағ олувчиларнинг шахсий ғазна ҳисобварақлари турлари белгилаб қўйилган, — дейди масъуллар автомобиль харидига изоҳ берар экан.

Масъулларнинг билдиришича, Ангор тумани ҳокими икки йил давомида хизмат автомобилисиз юрган. Шу сабаб харид амалга оширилган.

Биринчи ўринбосарнинг Gentra русумли хизмат автомобилидан вақтинча ҳоким фойдаланиб тургани боис биринчи ўринбосар ва ҳокимнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари битта автомобилдан фойдаланишга мажбур бўлган. Бу иш давомида ноқулайликлар туғдиргани туфайли янги автомобилга эҳтиёж сезилган, — дейди масъуллар.
Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62910 | Инструменты