Ўзбекистонда айрим истеъмолчилар учун электр ва табиий газга 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш таъминлаш ҳамда тўлов интизомини мустаҳкамлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича:

а) қуйидаги обектларга ҳам ташқи реклама обектлари учун белгиланган оширилган коэффициент қўлланади:

очиқ майдонларда жойлаштирилган махсус, вақтинчалик ёки стационар иншоотларга, шунингдек, бинолар, иншоотларнинг ташқи юзаларига, деворларга, томларга, панжараларга, кўча жиҳозлари элементларига, кўчалар ва йўлларнинг қатнов қисмида, автомобиль ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) жойлаштирилган видео-экранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад, график, матнли ёки бошқа реклама кўринишидаги маълумотларни (бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида) акс эттирувчи, шунингдек, ресторан, кафе, бар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ён-атрофидаги дарахтларга, конструкцияларга осилган иллюминацион ва светодиодли лампалар шодаси.

Бунда реклама обектига сарфланадиган электр энергиясининг ҳисобини алоҳида ўрнатилган электр ҳисоблагич орқали амалга оширилади;

б) электр тармоқларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

в) 2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади;

г) ёқилғи-энергия ресурсларидан самарасиз ва беҳуда фойдаланганлик учун қўлланадиган иқтисодий жарималар қўллаш тизимини такомиллаштирилади;

д) 2024 йил 1 январдан табиий газ учун олдиндан тўлов қилмаган юридик истеъмолчиларга ҳисоб-китоб етказиб берилган газ қийматига нисбатан 1,4 коеффисентда ҳамда таъминот корхонасига олдиндан тўловсиз етказиб берилган табиий газ қийматига нисбатан 10 фоиз миқдорида молиявий жарима қўллаш тизими жорий этилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51318 | Инструменты