Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг "Association of MBAs and Business Graduates Association" (AMBA & BGA) таълим ташкилотининг аъзолик масалалари бўйича директори Виктор Хеденберг билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Британия таълим ташкилоти ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш, қўшма таълим дастурлари, семинарлар ва конференциялар ташкил этиш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Виктор Хеденберг Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва республика ёшларининг сифатли таълим олиши учун яратиб берилаётган шароитларни юқори баҳолади.
Унинг айтишича, AMBA Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни жадаллаштиришга катта эътибор қаратмоқда.
"Шу йил апрель ойида Ўзбекистонга сафари қилишни режалаштиряпмиз. Сафар давомида Тошкентда республика бизнес мактаблари учун "Unlocking the Potential of Management Education in Central Asia" мавзусида семинар ташкил этилади. Унда, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг 50 дан зиёд делегатлари иштирок этиши кутилмоқда", деди Виктор Хеденберг.
Alpha version: 0.9.1.19 build 82501 | Инструменты