Июнь ойида Ўзбекистонда 0,2 фоизлик мавсумий дефляция қайд этилди

Июнь ойи охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар, шунингдек, деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари таннархининг мавсумий пасайиши  сабабли  0,2 фоизга дефляция қайд этилди.  Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, июнь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,8  фоизга пасайган (сўнгги беш йилдаги минимал кўрсаткич, йиллик кўрсаткичда – 3,5 фоизга ўсган). Ноозиқ-овқат товарлари 0,8 фоизга (7,9 фоизга), пуллик хизматлар нархи 0,9 фоизга (27,9 фоиз) қимматлашган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, тухум нархи ўртача яна 1,1 фоизга (апрелда — 11,3 фоиз, май ойида — 15,6 фоиз, йил давомида — 8,5 фоиз), сут — 0,5 фоиз, шакар — 1,2 фоизга, кунгабоқар ёғи - 0,1 фоизга, ун - 0,4 фоизга арзонлаган.

Гуруч яна 0,3 фоизга (йил давомида 5,9 фоизга), мол гўшти 0,7 фоизга (4,6 фоизга), қўзичоқ гўшти 1 фоизга (5,2 фоизга) қимматлашган.

Июнь ойида мева-сабзавотлар орасида фақат олма 3,1 фоизга (йил давомида 33,2 фоизга) қимматлаган.

Бақлажон 53,9 фоизга, помидор 42,8 фоизга, булғор қалампири 41,3 фоизга, қовоқ 38,5 фоизга, бодринг 37,8 фоизга, карам 17,7 фоизга, пиёз 13,9 фоизга, сабзи 1,3 фоизга, картошка - 0,7 фоизга пастлаган.

Йиллик ҳисобда тарвуз 20,5 фоизга, қовун 43,4 фоизга, узум 87,3 фоизга ошган. Йил давомида картошка 2,9 фоизга, помидор 15,1 фоизга, сабзи 27,2 фоизга, пиёз 55,6 фоизга арзонлаган.

Уй-жой ижараси ойига 0,7 фоизга ва йилига 9,5 фоизга ошган. Совуқ сув таъминоти ва канализация хизматлари нархлари ўртача 0,5 фоизга, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш эса 2,5 фоизга ошган.

Дори воситалари нархлари ўсишда давом этган  (ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилингандан кейин) ва июнь ойида 1,4 фоизга (йил бошидан 16,7 фоизга, 12 ойда 20,1 фоизга), шу жумладан стационар даволаш ва реабилитация хизматлари нархларининг ўсиши 4,2%. Охирги олти ойда антибиотиклар 19,4 фоизга қимматлашган. Бу фонда бензин 1,4 фоизга (йилига +23,4 фоиз), пропан 1,9 фоизга (йилига +12,9 фоиз), метан эса 11,9 фоизга (+ 36,8 фоизга) арзонлашган.

Темирйўл транспорти хизматлари нархи июнь ойида республика бўйича ўртача 1,8 фоизга ошган. Ой давомида ҳаво қатнови 0,2 фоизга қимматлашди. Туристик саёҳатлар 1,6 фоизга қимматлашди.

Бундан ташқари, давлат боғчалари  учун тўловлар 20 фоизга ошган, хусусий боғчалар 2,4 фоизга қимматлашган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70403 | Инструменты