Huawei 1
Навоийда 20 ёшли ҳайдовчи содир этган аянчли ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди, улардан бири 3 ёшли гўдак

Навоийда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 20-октябр куни соат 17:30ларда Навоий вилояти Томди туманида "Нехиа-2" машинасининг 20 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида, ағдарилиб кетиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро, жумладан 3 ёшли гўдак вафот этган, яна 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 122620 | Инструменты