Пойтахтимизда “Янги имкониятлар сари” хайрия лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш инновацион миллий палатаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Меҳрли қўллар” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқа театри томонидан ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида 28 октябрь куни “Янги имкониятлар сари” лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа доирасида 100 дона ногиронлик аравачалари беғараз тарқатилди ва болалар учун театр номидан махсус консерт дастури тақдим этилди.

Мазкур лойиҳа ҳамкорлари қаторида Ўзбекистон Республикаси “Халқ банк” АКБ, Республика ижтимоий мослашув маркази ҳамда “Султон Сулаймон” ресторанини тилга олиб ўтиш мумкин.

Ташкилотчи гуруҳ имконияти чекланган ёшлар ва болалар учун ногиронлик аравачаларини  харид қилиш ва уларни беғараз тақдим этишга бағишланган бу лойиҳага  тайёргарлик ишларини 2019 йилнинг бошидан  бошлаган.

Қўшма ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон Республикаси “Халқ банк” АКБ ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш инновацион миллий палатаси томонидан 100 дона ногиронлик аравачалари сотиб олинди.

Ташкилотчилар томонидан ушбу хайрия лойиҳаси байрамона тарзда ташкил этилиб, имконияти чекланган ёшларга ҳамда уларнинг яқинларига кўтаринки кайфият бахш этди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш инновацион миллий палатаси манзилли ёрдам бериш, ёрдамга муҳтож имконияти чекланган инсонларга янги имкониятлар яратиш ва уларнинг жамиятга қўшилишига ёрдам бериш, қолаверса барча ватандошларга хайрия ишларининг муҳимлигини яна бир бор кўрсатувчи тадбирларни ўтказиш ташаббусини амалга оширади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50519 | Инструменты