Huawei 1
Пойтахтимизда йирик қушхона очилди

Президентнинг 2016 йил 5 мартдаги “2016 — 2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Сергели туманида қушхона барпо этилди. Таъкидлаш жоизки ушбу қушхона нафақат мамлакатимизда балки Марказий Осиёда ҳам ягона бўлган тармоқ қушхонаси ҳисобланади.

Мазкур қушхона ишини юргазиш давомида дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Хусусан, қушхона аҳолини сифатли ва арзон нархларда гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда чет давлатларга ҳам экспорт қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

“Технолог-Стан” МЖЧ директори Асатилло Ишмонов: Қушхона Германия чизмалари асосида ўзимизда ишлаб чиқарилган техник ускуналар билан жиҳозланди. Қушхонанинг тўлиқ линияси таркибида чорва молини сўйиш бокси, терини ажратувчи ва гўштни майдаловчи техник-ускуналар, маҳсулотларни тарқатувчи майдончалар мавжуд.

Қушхонада асосан йирик ва майда шохли чорва моллари сўйилиб, гўшт маҳсулотлари тайёрланади ва жойларга етказиб берилади. Қушхонага келтирилган чорва моллари аввалига лаборатория текширувидан ўтказилади, шундан сўнг гўшт маҳсулотларини тайёрлаш линиясига киритилади. Тадбиркорлик субъекти фаолиятини кенгайтириб, чорва моллари терисини қайта ишлаш жараёнини ташкил этишни ҳам режалаштирмоқда.

“Осиё элга барака” МЧЖ директори Баҳодир Эргашув: Ушбу қушхонамизни ишга туширишимизда молиявий ва ҳуқуқий кўмаклашган “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. 100 нафар ишчи ўринга эга мазкур қушхонада кунига 200 та чорва моллари сўйилиб, унда шунингдек гўшт маҳсулотларини тайёрлаш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, МЧЖда меҳмонлар ва ишчилар учун дам олиш хоналари, ошхона ва бошқа қулайликлар яратилган.

Қушхонага тегишли гўшт маҳсулотлари дўкони ҳам ишга тушурилган бўлиб, бу ерда сифатли ва арзон нархларда гўшт ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш режалаштирилган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 112901 | Инструменты