Самарқанддаги 50-сонли мактаб таъмирга муҳтожлиги айтилган хабарларга изоҳ берилди

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси синган ойналар, яроқсиз парта ва стуллар 700 га яқин ўқувчи таълим олаётган мактаб таъмирга муҳтожлиги айтилган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Иштихон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли "Одил" МФЙда жойлашган 50-умумий ўрта таълим мактаби 1991-йил 1020 ўқувчи ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, бугунги кунда 684 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келишмоқда. 50-умумий ўрта таълим мактабини 2023-2024-йиллар янги ўқув йилига тайёрлаш мақсадида пол бўёғи 400 кг, оқ бўёқ 50 кг, эмулция 125 кг, оҳак 250 кг, шунингдек, бўяш учун ишлатиладиган анжомлар ( 11 дона ролик, оҳак шётка 11 дона, бўёқ шётка 16 дона, 24 та ҳар хил рангдаги бўёқлар (коллер)) розитка 10 дона, ёритгич калити (включател) 10 дона ва 1 дона сув насоси берилган.

Мазкур мактаб 2009 йил маҳаллий бюджет ҳисобидан жорий таъмирланган. Ушбу мактабни 2024 йил инвестиция дастури доирасида мукаммал таъмирлаш таклифи берилган.

Таъкидланишича, ушбу мактаб ҳозирда мукаммал таъмирга муҳтож саналади.

Келтирилишича, Президентнинг 2022 йил 11 майдаги 241-сонли қарорига асосан мактаблар таъмири ва моддий техник базасини яхшилаш маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юкланган.

Иштихон туман халқ таълими бўлимининг 2022-йил 19-декабрдаги 113-сонли хатига асосан 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида, мактабни синган эшик дераза ва шиферларини алмаштириш, иссиқлик тизимини таъмирлаш, мактаб атрофини девор билан ўраш учун туман ҳокимлигига, туман молия бўлимига ва туман депутатлар кенгашига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

Бугунги кунда "МИТАН УНИВЕРМАГ" МЧЖ томонидан 50-умумий ўрта таълим мактабининг иссиқлик тизимини таъмирлаш учун 700,5 миллион сўм маблағ ажратилиб, кўмирхона қуриш ишлари, ички иссиқлик тизимини таъмирлаш ва қозонларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, мактаб том қисми шиферлари янгисига алмаштириш ишлари бошланган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50120 | Инструменты