Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Анвар Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Шерзод Ражабов Абдимуратович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

Шерзод Ражабов 1984 йил Қизириқ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51419 | Инструменты