Huawei 1
“Тошкент – Наманган” йўналишидаги самолёт бортида фуқаро тўполон кўтарди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни 1989 йилда туғилган фуқаро О.Л. Тошкент маҳаллий аэропортидан “Тошкент – Наманган” йўналишидаги рейсда учиб кетиш учун ҳаво кемасидаги ўз ўрнига бориб жойлашади. Шундан сўнг О.Л. самолёт бортидаги йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи олдида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, борт кузатувчилари бригадири Р.Мухаметзянова билан ўзаро жанжал чиқариб, уни турли сўзлар билан ҳақорат қилади.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳри аэропортларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси навбатчилик қисмига хабар келиб тушгач, бошқарма ходимлари ҳаво кемаси бортига етиб бориб, О.Л.ни тинчлантиришга ҳаракат қилишади. Аммо аёл ўзининг номақбул хатти-ҳаракатларини давом эттиради. Тўсатдан Р.Мухаметзяновага ташланиб, уни уриб-дўппослайди, бўйин қисмининг чап соҳасига тан жароҳати етказади.

Юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро О.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро О.Л.га муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суриштирув давомида фуқаро О.Л. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, Р.Мухаметзяновадан кечирим сўраган. Ҳозирда мазкур жиноят иши тугатилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилган.  Бу ҳақида ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар қилди.

Яқинда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳаво кемаси экипажи ва борт кузатувчилари иштирокида мазкур жиноят иши муҳокамаси ўтказилди.

Унда келгусида юқоридаги каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ҳақида батафсил сўз юритилди. “Uzbekistan airways” АЖ ходимларининг ҳуқуқий соҳадаги саволларига жавоб қайтарилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42911 | Инструменты