Аввалроқ, Ангрен шаҳридаги мактабларда "Телефонсиз мактаб" тизими жорий этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Телефонсиз мактаб" лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди.
Ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани фаол татбиқ қилиб келмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 111722 | Инструменты