Huawei 1
Учтепа туманида ноқонуний ташкил этилган савдо растасидан 1 544 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан туман Солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Ш. ва бошқалар “Катта-қани” МФЙ ҳудудида ноқонуний ташкил этган савдо растасида харидорга 1 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 40 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, текширув жараёнида турли номадаги хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 38 млн сўм бўлган жами 1 544 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 12118 | Инструменты