Ўзбекистонда “Ёш ватанпарвар” кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасига кўра, "Ёш ватанпарвар" кўкрак нишони таъсис этиш режалаштирилмоқда.

Белгиланишича, кўкрак нишони идоравий мукофот ҳисобланиб, ҳар йили 30 июнь – "Ёшлар куни"да ғолибларга тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида таълим олаётган ўқувчи ўғил болалар мукофотланади.

Қайд этилишича, кўкрак нишони билан тақдирланганларга икки йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:

- ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда, биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;

- Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча равишда 3 балл кўринишида.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70719 | Инструменты