Ўзбекистоннинг 3 ҳудудида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда. «Ўзенергоинспекция» ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилаётган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «О.А.» фермер хўжалиги раҳбари O.X. “Янги ариқ” каналидан сув олиш учун ўрнатилган сув насосининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида жами 345,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди. 

Шу каби, Навоий вилоятида «Й.О.» фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида хўжаликка қарашли ер майдонида электр сув насосларини тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 156,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди. 

Андижон вилояти Балиқчи туманида фуқаро M.A. тижорат мақсадида 2 гектар ер майдонида сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 130 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 50219 | Инструменты