Huawei 1
“Янги Тошкент шаҳри” ни барпо этиш учун яна ер майдони ажратилди

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Юқори Чирчиқ туманидан 110,4 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилган ҳамда унинг тоифаси ўзгартирилган бўлиб, доимий фойдаланиш учун “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси”га ажратиб берилди. 

Туманнинг ”Ўзбекистон“, ”Гулистон“, ”Истиқлол“ маҳаллаларидаги ҳудудлар ”Янги Тошкент шаҳри" ҳудудига ўтказилмоқда. Ҳозирда белгиланган тартибда кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 31810 | Инструменты