Ушбу боғда 20 та замонавий аттракцион, “BOOK” кафе, “Дўстлик” кафеси, савдо шаҳобчалари ҳамда турли кўнгилочар томошалар ташриф буюручилар хизматида бўлади.
1 сентябрь куни пойтахтимизда аҳоли дам олиб, ҳордиқ чиқарадиган масканлар сони яна биттага кўпайди. Мусақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами ва Қурбон Ҳайити куни Яшнобод туманида Тошкент аҳолисига байрамона совға тариқасида “Дўстлик” исроҳат боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли дам олиши учун мўлжаллан истироҳат боғларининг сони ошиб бормоқда. Эндиликда улар орасига 1 сентябр куни очилган “Дўстлик” истроҳат боғи ҳам қўшилди. Жорий йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Яшнобод туманига ташрифи давомида берган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида барпо этилган ушбу истироҳат боғининг очилиш маросими ҳам байрамона ўтди.
Қайд этиш керак, ушбу боғда 20 та замонавий аттракцион, “BOOK” кафе, “Дўстлик” кафеси, савдо шаҳобчалари ҳамда турли кўнгилочар томошалар ташриф буюручилар хизматида бўлади. Бундан ташқари, боғ ҳудудида жойлашган мусиқий фаввора, музқаймоқ ва салқин ичимликлар шаҳобчалари мажмуага янада сўлимлик бахш этмоқда. Таъкидлаш керак, ушбу боғ жуда қисқа муддат ичида барпо этилди. Эндиликда бу маскан туман аҳолисининг энг севимли жойларидан бирига айланиши кутилмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 62911 | Инструменты