Huawei 1
“Farhod Challenge Strongmen games II” халқаро турнири ўтказилди

2025 йил 10 июнь куни Бўстонлиқ туманидаги “Green Hills Resort” дам олиш масканида “Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини” халқаро турнири доирасида навбатдаги йирик спорт ва туризм тадбири – “Farhod Challenge Strongmen Festival”и бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақанинг асосий мақсади Ўзбекистон табиатининг бетакрор гўзаллиги, хусусан, тоғли ҳудудлар ва сув бўйидаги масканларни кенг тарғиб қилиш, спорт орқали туризм салоҳиятини ошириш ҳамда буюк боболаримиз, миллий баҳодирлик анъаналарини халқаро майдонга олиб чиқишдан иборат бўлди.

Мусобақада дунёнинг 20 мамлакатидан энг кучли, стронгмен ўйинлари билан профессионал шуғулланадиган 22 нафар баҳодир иштирок этди. Улар Австралия, Эрон, Миср, Хитой, Покистон, Греция, Туркия, Малайзия, Ҳиндистон, Литва, Грузия, Озарбайжон, Чехия, Испания, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари байроғи остида мусобақаларга қатнашди. Ўзбекистон шаънини икки strongmen ҳимоя қилди. 

Foto: Uzreport.news

Дастлабки беллашув Бўстонлиқ туманида “Farhod Challenge” бўлиб, унда паҳлавонлар 2 кишидан иборат жамоаларга бўлиниб, 5 та мусобақада курашдилар.Foto: Uzreport.news

Эстафета

100 кг ли гантелни бир қўлда кўтариш,
150 кг ли ғилдиракли штангани силтаб кўтариш,
130 кг ли қум солинган қопни енлка устига кўтариш,
Арқон билан машина тортиш мусобақаси – 20 метрга,
Тўсиқдан тош думалатиш (Stone-off) - 180 кг ли тошни кўп марта кўтариш.
Оқтош тоши - айлана бўйлаб юкни қучоқлаган ҳолда масофага кўтариб юриш - 162 кг.
Ҳовузда кураш - “Pole Push” – устунни ушлаб рақибни белгидан чиқазиш.Foto: Uzreport.news
Foto: Uzreport.news

Мусобақанинг ҳар бир тури халқаро мезонлар асосида баҳоланди. Ҳакамлар ҳайъати таркибидан Исландиялик Strongmen ўйинлари афсонаси Магнус Вер Магнуссон, Янги Зеландиялик Жеремй Ҳогг ҳамда ўзбекистонлик тажрибали ҳакам Хамза Примов ўрин олдилар. Мусобақани Украиналик Сергии Путсов назорат қилиб борди.

Маълумот учун, 11 июнь куни иштирокчилар қадимий Хива шаҳрига йўл олишади. У ердаги Президентимиз томонидан яқинда расмийлаштирилган Арва Хива мажмуасида Бешинчи халқаро “Pahlavon Mahmud Strongmen Games” мусобақалари бўлиб ўтади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62911 | Инструменты