Huawei 1
“Ташкилотчилар биттагина уриниш берди. Унда сакрай олмай, югуриб ўтиб кетдим” — Асила Мирзаёрова

Париж Паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган Асила Мирзаёрова мусобақада учраган қийинчиликлари ҳақида сўзлади.

“Жонли эфир мусобақанинг фақат бошланган пайтидан олиб беради. Сакрашгача 32 метр югураман-ку, ўша “разбег” дейилади бизда. Биз бу масофани метрда ўлчаб олишимиз керак, кейин унга 2-3 марта сакраб кўришимиз керак. Ўйингоҳда 5 минг метрга югуриш турнири бошланиб қолди. Мусобақалар бир вақтга қўйилган экан. Стадион жуда шовқин эди, мен ҳеч нарса эшита олмадим. Ташкилотчилар биттагина уриниш берди. Шунда ҳам сакрай олмадим, югуриб ўтиб кетдим. Мураббийим улардан яна битта “пробний” беришини сўради. Аммо вақт ёпилиб қолди. Мусобақа вақти бошланиб қолди. Ўшанда бизга ҳакамлар қизил карточка кўрсатди. Шунда мен “пробний” керакмас, ўзим сакрайман, дедим — бошқа иложим йўқ эди. 

Бизда бир метрлик доска бор. Ўшанга тушишни текширволишимиз керак. Агар унга етмасак, кам натижа кўрсатасиз. Агар ундан ўтиб кетсангиз, ҳисобга олмайди.

Худога шукр, бир хил темпда югурганим учун яхши тушволдим”, деди Мирзаёрова.

Бундан ташқари, спортчи икки мусобақа бир вақтда келиб қолгани қўшимча қийинчилик туғдирганини маълум қилди.

“Шу пайтда (узунликка сакраш мусобақаси пайти) 400 метрга югуриш мусобақаси бошланди. Унда қатнашмайман десам, ҳакамлар яна қизил карточка кўрсатишмоқчи. Ноилож иккинчи уринишдан сўнг югуриб келдим. Иккита мусобақада иштирок этиш қийин. Мен биттасини танлашга мажбур бўлдим. Мусобақада секин югуриб куч тежаб қолдим ва сакрашда давом этдим. Олимпиадага 4 та спорт турида лицензияни қўлга киритдим: 100, 200, 400 метрга югуриш ва узунликка сакраш мусобақалари учун. Мураббий битта бўлса-да олтин медал олишим кераклигини айтди, шунинг учун асосий эътиборни сакраш мусобақаларига қаратдик”, дейди Олимпиада рекордчиси.
Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 122218 | Инструменты