Huawei 1

Американинг Amazon компанияси - дунёдаги энг йирик интернет магазин ўзининг Сиэтлдаги янги офиси очилганини маълум қилди. Бинога биринчи кирганда одамлар тропик ўрмонга кириб қолгандай бўлади. Иншоотда учта шишадан ишланган купол қурилган бўлиб, уларнинг ичига дунёнинг турли чеккаларидан келтирилган 40 мингга яқин дарахтлар ва ўсимликлар экилган. Amazon раҳбарияти ушбу инновация ўз ҳодимларини янгилик яратишга ва иш унумдорлигини оширишига умид қилмоқда.

Очилиш маросимида компания асосчиси Джефф Безос ва давлат идоралари вакиллари иштирок этдилар. Ҳамма тўпланганидан сўнг, Безо ўзининг “Алекса” номли овозли ёрдамчисига “Алекса, сферани оч” деган буйруқни берди ва эшиклар очилди.

Бинонинг лойиҳасига ва қурилишига етти йил ва тўрт миллиард долларга яқин маблағ сарф этилди. Жами бу ерда 800 га яқин иш ўринлари яратилади.

Бош боғбоннинг айтишича, энг мураккаб иш баландлиги 17 метр ва оғирлиги 16 тонна келадиган Руби лақабли Калифорниядан келтирилган дарахтни жойлаштириш бўлган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga