Huawei 1
Рус армияси Харковга дронлар билан ҳужум қилди

Россия армияси 10 февраль, шанбага ўтар кечаси Харковга дронлар билан ҳужум қилди. Харков вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубовга кўра, зарбалар натижасида камида етти киши ҳалок бўлган. Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, яна бир киши куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, россиялик ҳарбийлар «Shahed» учувчисиз самолётини Белгород вилояти ҳудудидан учирган. Харковнинг Немишлянский туманига учта дрон уриб туширилган, натижада ёқилғи қуйиш шохобчаси вайрон бўлган. Шаҳар мери Игор Тереховнинг сўзларига кўра, ёқилғининг тўкилиши оқибатида 3700 квадрат метрдан ортиқ майдонни қамраб олган ёнғин содир бўлган. Вилоят прокуратураси ҳодиса оқибатида 15 дан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлганини айтмоқда.

Бундан ташқари, Великий Бурлук қишлоғи ҳам ўққа тутилди, дея қўшимча қилди Синегубов. 

Россия Украинага қарши ҳужумларини кучайтирмоқда

Россия армияси Украина ҳудудига учувчисиз ва дрон ҳужумларининг интенсивлигини жиддий оширмоқда. Шундай қилиб, 30 январга ўтар кечаси 35 та дрон қўнганлиги ҳақида хабар берилган эди. 2 февраль куни 24 та «Shahed» дронлари Кривой Рогга ҳужум қилди. 7 февраль куни эса Россия армияси Украинанинг бир қанча ҳудудларини ўққа тутди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga