Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси собиқ президенти халқаро қидирувга берилди

Озарбайжон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси собиқ президенти Араик Арутюнянни, шунингдек, армия қўмондони Жалол Арутюнянни халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда Озарбайжон бош прокурори Камран Алиев маълум қилди.

“Араик Арутюнян, Жалол Арутюнян, шунингдек, Давид Бабаян 2020-йилдаги 44 кунлик уруш пайтида содир этган жиноятлари юзасидан халқаро қидирувда”, — деди у.
Алиевнинг сўзларига кўра, Боку Қорабоғнинг 300 дан ортиқ амалдор ва қўмондонларини халқаро қидирувга берган.

Озарбайжон Бош прокуратураси аввалроқ 29-сентябр куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси собиқ ташқи ишлар вазири, унинг президенти маслаҳатчиси Давид Бабаян ҳибсга олингани ҳақида хабар берганди.

Бабаян 2020-йилда агрессив уруш бошлаш ва олиб бориш, ёлланма аскарларни ёллаш, жиноий буйруқлар бериш ва бошқа моддалар бўйича айбланиб, халқаро қидирувга берилган. 28-сентябр куни Бабаян Озарбайжон ҳукуматига таслим бўлишга қарор қилганини айтган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 72309 | Инструменты