Камалак Тайбей тоғлари устида тонгги соат еттида пайдо бӱлди ва соат тӱртгача барчани қувонтириб турди.
Тайвандаги Хитой маданияти Университети ҳодимлари куни-кеча осмонда пайдо бӱлган камалакни рекорд даражада узоқ – тӱққиз соат давомида томоша қилиш имконига эга бӱлдилар. Ушбу вақт ичида ноёб табиат ҳодисаси камида 36 минг марта суратга олинди.
Камалак Тайбей тоғлари устида тонгги соат еттида пайдо бӱлди ва соат тӱртгача барчани қувонтириб турди. Кейинчалик суратлар бир видео ичига йиғилиб, Гиннес рекордлари китобига рекордни қайд қилиш учун жӱнатилади. Аввалги бу каби рекорд Англиянинг Шеффилд шаҳрида кузатилган. Ӱшанда камалак осмонни олти соат давомида ёритиб турган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 51419 | Инструменты