Рус нашрлари "Крокус"да отишма уюштирганлар Тожикистон фуқаролари экани ҳақида хабар тарқатганди.
Шу боисдан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ вакилларига мурожаат билан чиқди.
"Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Москвадаги «Крокус Cитй» консерт мажмуасида юз берган теракт муносабати билан Тожикистон фуқароларининг ушбу ҳаракатга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатишга масъулият билан ёндашишингизни сўраймиз.
Терактда Тожикистон фуқароларининг иштироки ҳақида тарқалаётган маълумотлар тасдиқланмаган ва асоссиздир. Шу боис ҳам хабар беришда расмий маълумотларга таянишингизни маслаҳат берамиз.
Ёдда тутингки, текширилмаган ва ишончсиз маълумотларнинг тарқалиши айни пайтда мамлакатдан ташқарида бўлиб турган Тожикистон фуқароларига зарар етказиши мумкин", дейилади ТИВ мурожаатида.
Alpha version: 0.9.1.19 build 50219 | Инструменты