Huawei 1
Ватиканда Папа билан видолашиш маросими бошланди

Папа Франсиск 89 ёшида Римда оламдан ўтди. Унинг вафоти билан католик черкови расман мотам даврига кирди. Бу давр, қадимий маросимларга кўра, қатъий протоколларга асосланиб ўтмоқда.

Илгари Папа вафотини кардинал махсус кумуш болғача билан пешонасига уриб тасдиқлаган бўлса, ҳозирда бу вазифани Папа шифокори бажаради. Вафот тасдиқлангач, Понтифик хонаси муҳрланади — ҳеч ким ҳужжатлар ва шахсий буюмларига тегишга ҳақли эмас. Швейтсария гвардияси мотам белгиси сифатида ранг-баранг формаларини тўқ кўк рангдагисига алмаштиради.

Папа Франсискнинг жасади уч кун давомида Авлиё Пётр соборида сақланади, бу вақт мобайнида диндорлар у билан видолашишлари мумкин. Аввалги Папалардан фарқли ўлароқ, Франсиск очиқ катафалкда эмас, балки ёпиқ тобутда ётади. Унинг дафн маросими, эҳтимол, Ватикан базиликасида эмас, балки у ҳаётлигида дафн қилинишини истаган Санта-Мария-Маджор базиликасида бўлиб ўтади.

Янги Папа сайлови — конклав, 11 май куни Сикстин капелласида бошланади. Ушбу махфий йиғилишда 80 ёшдан кичик бўлган кардиналар иштирок этади ва янги Рим Папаси сайланади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 60107 | Инструменты