Ўзбекистон дипломатлари Ҳиндистон озиқ-овқат саноатининг етакчиларидан бири – "Haldiram’s" компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА
Ҳинд ошхонаси ўзининг ранг-баранглиги, турли талаб ва эҳтиёжларга мос хилма-хил таомлари билан ажралиб туради. XIX асрнинг охирида ташкил этилган "Haldiram’s" компанияси бугунги кунга келиб мамлакатдаги энг оммабоп товар белгиси мавқеига эришган.
Компания томонидан тайёрланадиган миллий таомлар ва ширинликлар нафақат Ҳиндистонда, балки халқаро кўламда ҳам ўз ўрнига эга. Улар Европа ва Яқин Шарқ давлатлари, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатлардаги йирик савдо тармоқларида сотилади.
Маҳсулот тайёрлаш жараёнида маҳаллий масаллиқлардан ташқари турли давлатлардан импорт қилинадиган хомашё ҳам кенг қўлланилади.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев мулоқот чоғида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари, изчил ривож топаётган икки томонлама ҳамкорлик алоқаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Мамлакатимизда етиштириладиган қуруқ мевалар, каврак шираси, заъфарон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг намуналари тақдим этилди.
"Haldiram’s" бошқарувчи директори Маноҳар Лаъл Агарвал Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди, ушбу алоқалар ўзаро манфаатли ҳамда истиқболли бўлишини таъкидлади.
Томонлар узоқ муддатли шериклик ўрнатиш ва уни изчил ривожлантириш учун ўзаро делегациялар алмашиш, бошқа ташкилий масалаларни амалга оширишга келишиб олди.
Alpha version: 0.9.1.19 build 111102 | Инструменты