Huawei 1
Ўзбекистонда 2023 йили тижорат банклари фуқаролардан қанча доллар сотиб олгани ҳақида маълумот берилди

2023 йили тижорат банклари жисмоний шахслардан жами 12 млрд 267,4 млн доллар сотиб олган. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган 2023 йил якунлари бўйича статистик бюллетенда маълум қилинди.

Унга кўра, йил давомида тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга сотилган чет эл валютаси ҳажми 9 млрд 59 млн долларни ташкил этади. Банклар томонидан долларнинг энг кўп хариди август ойида бўлган: 1 млрд 320,8 млн доллар. Энг кўп сотув эса июлга тўғри келади — 829,6 млн доллар.

Бундан ташқари, 2023 йил давомида банкларнинг бошқа валюталарни сотиб олиш статистикаси қуйидагича:

  • Евро (харид ва сотиш) — 44,7 млн (52,9 млн);
  • Англия фунт стерлинги — 2,2 млн (2,4 млн);
  • Россия рубли — 1 млрд 660,5 млн (1 млрд 707,4 млн);
  • Қозоғистон тенгеси — 401,8 млн (416,4 млн).
Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90804 | Инструменты