Huawei 2
«Андижон» клуби Тожикистон миллий жамоаси ҳужумчисини сотиб олди

Осиё кубоги-2023да Тожикистон миллий жамоаси билан чоракфиналга қадар етиб борган Шаҳром Самиев фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.

"Тожикистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланган Шахрам Самиев билан расман шартнома имзоланди. Келишув муддати 3 йилга мўлжалланган", - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Самиев 2001 йилнинг 8 февраль куни таваллуд топган. Унинг охирги клуби Молдованинг «Милсами» жамоаси ҳисобланади. Шаҳрам фаолиятини Тожикистонда бошлаган. Дастлаб «Баркчи», кейин ССКА (Душанбе)да ўйнади. Сўнгра, 2019 йили «Истиқлол»га кўчиб ўтди. Шундан сўнг Шаҳрам Самиев Россиянинг «Рубин» клуби аъзосига айланди. Тожикистонлик ҳужумчининг кейинги манзили Молдова чемпионати бўлди. У ерда «Шериф», «Динамо-Авто», «Зимбру» ва «Милсами» шарафини ҳимоя қилди. Бундан ташқари, Беларус чемпионатида «Торпедо-Жодино» ва «Ислоч» клубларида ҳам тўп сурган.

Шахрам Тожикистоннинг турли ёшдаги термаларида ҳам ўйнаган ва ҳозирда у миллий терма жамоанинг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Самиев Тожикистон термасида ҳозирга қадар 27 та учрашувда 7 та гол урди. Яқинда Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида Самиев Тожикистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga