Huawei 1
Эндрик "Реал" тарихига кирди

Эндрик "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар Лигасида гол урган энг ёш футболчиси бўлди.

Бразилиялик футболчи "Штутгарт" билан ўйинда (3:1) 2-таймга қўшиб берилган 5-дақиқада гол урди. Эндрик буни 18 ёш 58 кунлигида амалга оширди.

Аввалги рекорд Раулга тегишли эди. 1995 йилнинг октябрь ойида у 18 ёш 113 кунлигида "Ференсварош"га қарши баҳсда "Реал" сафида хет-трик қайд этган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 111103 | Инструменты