Huawei
UZREPORT TV ва FUTBOL TV "The Best FIFA Football Awards" маросимини намойиш этади

Хабарингиз бор, ФИФА ташкилоти 2016 йилдан буён йилнинг энг яхшиларини муносиб тақдирлаб келмоқда. Йилнинг энг яхши эркак ва аёл футболчиси, йилнинг энг яхши мураббийи ва йилнинг энг чиройли голи аниқланадиган "The Best FIFA Football Awards" маросими бу йил 24 сентябрь санасида Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканали эса мазкур маросимни жонли эфирда намойиш этади. 24 сентябрь куни соат 23:00дан бошлаб сиз Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи йилнинг энг муҳим воқеасини UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларида томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь санасида ФИФА ташкилоти йилнинг энг яхшилари бўлишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, йилнинг энг яхши эркак футболчиси бўлишга Криштиану Роналду ("Ювентус", Португалия терма жамоаси), Лука Модрич ("Реал", Хорватия терма жамоаси) ва Муҳаммад Салаҳ ("Ливерпуль", Миср терма жамоаси) номзодлари киритилди. Сўнги 12 йилда илк бор бу рўйхатга Лионель Месси ("Барселона", Аргентина терма жамоаси) киритилмади. Бироқ аргентиналик футболчи финалчиларни қўллаб-қувватлаш учун бу маросимга ташриф буюриши кутилмоқда.

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалида "The Best FIFA Football Awards" маросимини томоша қилинг!

Ҳурматли футбол ишқибозлари, бугун ушбу мукофотга ким муносиб бўлади деб ўйлайсиз?

1. Криштиану Роналду

2. Муҳаммад Салаҳ

3. Лука Модрич

Жавобларингизни қуйида изоҳ қилиб қолдиринг!


Комментарии: 11
Вы не авторизованы
Добавить комментарии без регистрации
  • Mirzo
    Mirzo 1 год назад

    Modrich olarkande endi

  • Timurbek
    Timurbek 1 год назад

    Cristiano the best fifa award

  • Гайрат ошлик
    Гайрат ошлик 1 год назад

    Мухаммад Салах энг яхши футболчи. Олга мусулмон углони

  • Islomjon
    Islomjon 1 год назад

    Modrich loyiq bu mukofotga

  • Jaxongir
    Jaxongir 1 год назад

    Bu mukofotga Ronaldu xam Modric xam loyiq.Shaxsan men Ronalduning muxlisiman lekin tan olish kerak Modric mavsumni Ronaldudan kora yaxshi otkazdi.Salox esa faqatgina Chempionlar ligasida ozini korsata oldi xalos

  • Azizbek
    Azizbek 1 год назад

    CR7 DOIMO

  • Eldor
    Eldor 1 год назад

    Yilning eng yaxshi erkak futbolchisi shubxasiz Ronaldo chunki uning sai harakatlari Salah va Modrichnikidan ancha sermahsul!!!

  • Ahrorbek Umarov
    Ahrorbek Umarov 1 год назад

    O'tgan mavsum xar bir futbolchi uchun muhim va esda qolarlik bo'ldi, Salah terma jamoasi bilam ilk bor jchga chiqdi, klubi bilan esa finalgacha, Modrich esa klub bilan finalda g'alaba qozonib JCHda terma jamoasini finalga qadar yetaklab bordi, menimcha bu sovrin odilona hukm chiqargan holda Modrichga topshirish kerak deb o'ylayman. Ronalduga kelsak termada ozroq ishi yurishmadi (ozrooq) ammoq klubiga ancha muncha yordam berdi bunga hamma guvoh. Ammo shu yordamda ham lukani xissa yetarli!

  • Husanboy
    Husanboy 1 год назад

    Бу мукофотга хеч шубхасиз Лука Модрич муносиб у нафақат Реал мадридда хатто Ҳорватия терма жамоасида хам асосий фигура саналади . Модрич клубда хам терма жамоасида хам ғалабалар учун жонини аямай мехнат қилди !


Вверх