Huawei 1
Криштиану Роналду "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар бериб ўтгандик. У яна бир бор тест топширди. Бу сафарги тест ҳам мусбат чиққан. 

УЕФА қоидаларига кўра, футболчи ўйиндан бир ҳафта олдин ўзида коронавирус йўқлигини кўрсатувчи ҳужжатни тақдим қилиши керак. Шу тариқа, Роналду энди Чемпионлар лигасидан ўрин олган "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

"Ювентус" - "Барселона" учрашуви 28 октябрь куни бўлиб ўтади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga