Оператив маълумотларга кўра 2017 йил 1 август холатига компания томонидан мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича 405 000 дона шартнома имзоланиб, деярли 44,0 млрд. сўм суғурта мукофоти жамланди. Компания томонидан олинган суғурта жавобгарлиги ҳажми 26 487,6 млрд. сўмни ташкил этган.
Миллий суғурта бозоридаги кучли рақобат шароитида мижозларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» АЖ нинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Оператив маълумотларга кўра 2017 йил 1 август холатига компания томонидан мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича 405 000 дона шартнома имзоланиб, деярли 44,0 млрд. сўм суғурта мукофоти жамланди. Компания томонидан олинган суғурта жавобгарлиги ҳажми 26 487,6 млрд. сўмни ташкил этган.
Йиғилган суғурта мукофотлари асосан мажбурий суғурта турларига тўғри келмоқда, жумладан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тури бўйича деярли 266 минг дона шартнома имзоланиб, суғурта мукофотлари ҳажми эса 13065,8 млн. сўмни ташкил этди.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тури бўйича эса 7564 дона шартнома имзоланди ва ушбу суғурта тури бўйича 8408,7 млн.сўм суғурта мукофоти жамланди.
Жорий йил 7 ой якунлари бўйича Компания томонидан 6500 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, 15,5 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган.
Суғурта қопламаларининг асосий қисми мажбурий суғурта турлари бўйича келиб тушган суғурта даъволарига тўғри келмоқда. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2017 йилнинг 7 ойида 3,2 млрд.сўм суғурта қопламаси тўланган.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 2017 йил 1 август холатига 8,5 млрд. сўм суғурта қопламалари амалга оширилган.
Ушбу кўрсаткичлар шуни кўрсатмоқдаки, суғурта ходисаси юз берганда, компания ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини вақтида ва сифатли бажаришга интилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 91300 | Инструменты