Huawei 1
Ҳукумат Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрлари лавозимлари таркибини тасдиқлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширадиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрларининг лавозимлари таркиби тасдиқланди.

Қарор билан барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Академия ва унинг ҳудудий филиалларида мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланган таркибда бошқарув кадрларининг малака ошириш курсларида иштирокини таъминлаб боради.

Академия 2023 йил октябр - 2024 йил июн ойларида малака ошириш курсларини ташкил этади. 2023/2024 ўқув йили давомида жами 46 та профессор - ўқитувчи штат бирликлари ажратилади.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 90400 | Инструменты