Huawei 1
Қорақалпоғистон Республикасида ИИБ ходимига пора таклиф қилганлар қўлга олинди

15 январь куни соат 15-00 ларда Тахиатош туманида жойлашган “Тахиатош” темир йўл бекатида тепловоз машинисти Е.А. ва унинг ёрдамчиси К.Илар “Тахиатош” нефть базасидан 120 литр дизель ёқилғисини Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро А.Т га сотаётган вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати хабар қилди.

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб бораётган ҚР ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси “Нукус” бекати бўлинмаси бошлиғи майор Ж.Еримбетовнинг хонасига шу кунинг узида фуқаролар А.Т, Е.А., М.Ю ва К.И. лар келиб, унга 10 (ўн) миллион сўм миыдоридаги пулларни ўзларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига бераётган вақтида, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 42912 | Инструменты