Мамлакатимизда иш ўринлари яратиш, иқтисодиётни диверсификация қилиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш каби энг муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни яқин истиқболда ҳал қилиш учун кенг салоҳиятга эга бўлган туризм соҳасини ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу маънода Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августда «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан соҳада меъёрий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистонга саёҳатларни арзонлаштириш, юртимизнинг барча ҳудудларида туризмни ва соҳа билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантириш, туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш ва янги туризм объектлари ташкил этиш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда фаол ва комплекс илгари суришга қаратилган 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Айни пайтда мамлакатимиз ҳудудларида замонавий туризм инфратузилмасини яратиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда Дастурга мувофиқ, Андижон вилояти Хонобод шаҳрида дам олиш ҳудудлари, Жиззах вилояти Фориш ва Арнасой туманларида Айдар-Арнасой кўллари соҳилида бешта янги замонавий дам олиш ҳудудлари ташкил этиш, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида тўрт юлдузли меҳмонхоналар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ массивида меҳмонхона мажмуаси барпо этиш, шунингдек, Навоий вилоятида Тўдакўлнинг жанубий соҳилида ички туризм ва Айдаркўл соҳилларида хорижлик туристлар учун пляжлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, қарорда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида 2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурига киритилган тадбирларнинг амалга оширилишини мунтазам ўрганиш тизимини жорий қилиш белгиланган. Шу мақсадда:
Қарорда туризмни ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни бажаришга йўналтирилган қатор топшириқлар белгиланган:
Шу муносабат билан хорижлик туристлар учун виза тартиботини соддалаштириш ва зиёрат туризмини ташкил этиш бўйича таклифларни мунтазам киритиб бориш кўзда тутилмоқда. Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида хорижлик фуқаролар учун виза ва рўйхатга олиш тартибини босқичма-босқич соддалаштириш бўйича таклифларни ушбу давлатлар билан икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш даражасидан, жаҳон туризм бозорининг конъюнктураси ҳамда халқаро ва минтақавий вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш билан шуғулланувчи доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳ тузилмоқда.
Қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири, унинг туризм соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилганидир. Шу мақсадда:
– тадбиркорлик субъектларига янги меҳмонхоналар ва туризм инфратузилмасининг бошқа иншоотларини қуриш, мавжудларини модернизация қилиш учун узоқ муддатли (15 йилгача) кредитлар ажратиш амалиёти жорий қилинмоқда, бунда кредит ва фоизларни қоплаш учун меҳмонхоналарнинг молиявий тушуми ва мавсумий шароитидан келиб чиқадиган талаблар тақдим қилинмоқда;
– тадбиркорлик субъектларига чет эл валютасидаги маблағларни ўтказиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, терминаллар ижараси, эркин конвертация қилинадиган валютадаги нақд пулларни инкассация қилиш ва чет эл валютасида операциялар амалга ошириш билан боғлиқ бошқа хизматлар учун йиғимларнинг (комиссия тўловларининг) мақбул миқдорлари белгиланмоқда;
– 2022 йил 1 январга қадар меҳмонхоналар бошқарув ходими сифатида жалб қилинган малакали хорижлик мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан, шунингдек, меҳмонхоналарга бошқарув ходими сифатида жалб қилинадиган малакали хорижлик мутахассисларнинг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод этилмоқда.
Ушбу қарор мамлакатимиз туризм соҳасининг янада ривожланишига янги суръат бахш этиб, унда белгиланган чора-тадбирлар ижросига хорижлик туристлар оқими ва туризм хизматлари экспортини кенгайтириш, тармоқда янги иш ўринлари яратиш асосида аҳолининг бандлик даражасини ошириш, меҳмонхоналар, сайёҳларни жойлаштиришнинг бошқа воситалари ва туризм фаолияти субъектлари сонининг кўпайишига хизмат қилади.
Alpha version: 0.9.1.19 build 61307 | Инструменты