11-ноябр куни Андижон шаҳрида атмосфера ҳавосидаги зарарли заррачалар миқдори кескин ортди. Мутахассислар аҳолига соғлиғини асраш чораларини кўришни тавсия қилмоқда.
2025-йил 11-ноябр куни автоматик мониторинг станцияси маълумотларига кўра, Андижон шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси юқори кўрсаткичларни қайд этди.
Соат 10:00 ҳолатига кўра, PM10 майда заррачалари миқдори 502 мкг/м³ ни ташкил этиб, бу йиллик рухсат этилган меъёрдан 1 баробар ошган. PM2,5 майда дисперсли заррачалар таркиби эса 314 мкг/м³ гача етган бўлиб, меъёрдан 8,9 баравар юқори экани аниқланди.
Мутасаддилар Андижон аҳолиси ва шаҳарга ташриф буюрган фуқароларга очиқ ҳавода бўлишни чеклаш, ниқоб тақиш ҳамда соғлиғига эътиборли бўлишни тавсия этмоқда
Alpha version: 0.9.1.19 build 111115 | Инструменты