Бугун, 13-июл куни Тошкент шаҳри Юнусобод, Шайхонтоҳур, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълумотига кўра, электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 4-Иссиқлик маркази қозонхонаси ишининг тўхтатилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
— Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, C-4, C-5, C-6 мавзелари, Бодамзор, Чингиз Айтматов, ТКХАЙ, Мингўрик, Башкирская кўчалари;
— Шайхонтохур тумани: Белтепа, Жарариқ, Ибн Сино - 1, 2 массивлари, Хувайдо массиви, С-12, С-15;
— Олмазор тумани: Талабалар шахарчаси массиви, Себзор, Тахтапул, Шимолий Олмазор, Тансиқбоева 1, 2, 3, 4, Қамарнисо, Сағбон, Чимбой, Олимпия, Каланова, Медгородок, Г-30, ТошГУПИ, Қорақамиш 1/2, 1/3, 1/4, 2/3, 2/4, 2/5, массивлари, Хўжаев кўчаси;
— Мирзо Улуғбек тумани: С-1, С-2, Хамид Олимжон майдони;
— Яшнобод тумани: Тараққиёт, Содиқ Азимов кўчалари.
Иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш 13-июл куни соат 14:00 да электр таъминоти тикланганидан ва қозонхона тўлиқ ишга туширилгандан сўнг режалаштирилган.
Alpha version: 0.9.1.19 build 51702 | Инструменты