Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Абдусалом Азизов лавозимидан бўшатилди

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси генерал-лейтенант Абдусалом Азизов ўз лавозимидан озод этилди.

Абдусалом Азизов (1960 йилда туғилган) 2019 йил февралидан буён Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача у 2017 йилнинг сентябридан Мудофаа вазирлигини бошқариб келган.

2002-2006 йилларда “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бошқаруви раиси бўлган.

2006 йил сентябридан 2008 йил ноябригача “Ўзнефтмаҳсулот” корхонасини (“Ўзбекнефтгаз” шўба корхонаси) бошқарган.

2008 йилнинг ноябрь ойида у Ички ишлар вазирлигига қайтиб, ўша йилнинг ноябрь декабрь ойларида Ички ишлар вазири ўринбосари, 2008 йилнинг декабридан 2009 йилнинг декабрига қадар — Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2009-2017 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 51915 | Инструменты