Huawei 2
Фарғонада октябрь-ноябрь ойларида “Фарғона гастрономик фестивали” ўтказилади

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиядаги World Tourism Forum Institute халқаро туризм ташкилоти раҳбари Булут Бағжи ҳамда туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи ишбилармон Муаттар Эргенни қабул қилди.

Лондон ва Дубай шаҳарларида ҳам ўз ваколатхонасига эга бўлган, 60 дан зиёд давлат билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилаётган World Tourism Forum Institute раҳбари билан ўтказилган учрашувда Фарғона вилоятида туризмни янада ривожлантириш, вилоят имижини халқаро миқёсда танитиш, туризм инфратузилмаси соҳасига хорижий инвесторларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомидаги музокаралар натижасида Фарғонада жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Michelin Guide халқаро ресторанларни баҳолаш тизими томонидан эътироф этилган дунёнинг таниқли ошпазлари ҳамда гастрономик соҳага ихтисослашган блогер-инфлюенсерларни ҳам жалб этган ҳолда “Фарғона гастрономик фестивали”ни ҳамкорликда ташкил этиш, шунингдек, сентябрь ойида халқаро туризм ҳамда сервис компаниялари, авиакомпаниялар раҳбарлари иштирокида Мастер-класс ўтказиш борасида келишиб олинди.

Шунингдек, вилоятимизга халқаро меҳмонхона брендларини жалб этиш бўйича ҳам ҳамкорликда иш ташкил этиладиган бўлди.

Муаттар Эрген билан ҳамкорликда вилоятимизда ҳаво шарлари туризмини ташкиллаш, шунингдек, туризм соҳасига туркиялик ва қатарлик инвесторларни жалб этиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 62821 | Инструменты