Хоразмда кўчатларни парваришламаган мансабдорлар жаримага тортилди

Хоразм вилоятида мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақида Экология вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мансабдорларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 миллион 800 минг сўм маъмурий жарималар белгиланган.

Таъкидланишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар парваришига бутун республика бўйлаб жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу ҳолатга масъулиятсизлик билан ёндашганлар, албатта, қонунга кўра жавобгарликка тортилади. 

Izohlar: 0
Siz identifikatsiyadan o'tmadingiz
Ro'yxatda bo'lmay turib izoh qo'shish

Tepaga

Alpha version: 0.9.1.19 build 70522 | Инструменты