Аввалроқ, Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса бекор бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев мазкур янгилик нотўғри талқин қилинаётгани маълум қилиб, киритилаётган ўзгартириш моҳиятини тушунтириб берди.
Унинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.
Alpha version: 0.9.1.19 build 110516 | Инструменты